Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакорда жорий йилнинг бошидан буён 18 та ёнғин содир бўлган
07 август 2018 г 3 014 Комментарии: 0
Пахтакор туман "Пахтакор” МФЙда ўтказилган йиғилишда Жиззах вилояти ИИБ ЁХБ ходимлари, Пахтакор тумани ЁХБ, ҳудудий профилактика инспекторлари, МФЙ раиси, маҳалла фаоллари ҳамда шу маҳаллада истиқомат қилувчи 155 нафар фуқаролар иштирок этишди.
Йиғилишда табиий газ ва маиший газ баллонларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риояқилмаслик натижасида юз бераётган кўнгилсиз ҳолатларга тўхталиб, таҳлиллар содир бўлаётган бундай кўнгилсиз ҳолатларга фуқароларнинг лоқайдлиги сабаб бўлаётганлигини кўрсатаётганлиги таъкидланди.
Вилоят ИИБ ЁХБ катта муҳандиси, катта лейтенант Ҳусниддин Қувондиқов фуқаролар томонидан носоз газ ва электр қурилмаларидан фойдаланиш ёки болаларни қаровсизқолдиришлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш, фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўймаслик борасида кўплаб профилактик тадбирлар ўтказилаётганлигига қарамасдан сўнгги вақтларда, айниқса аҳоли турар жойларида бахтсиз ҳодисалар содир бўлиши ва булар оқибатида инсонларни тан жарохати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари учраб тураётганлигини афсус билан таъкидлади. Кейин яшаш уйида рўй берган ёнғин таҳлили иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Аниқланишича, уй эгаси икки нафар вояга етмаган фарзандларини уйда ёлғизқолдириб, ўз юмушлар билан кетган. Болалар сомон ғарами олдида гугурт ўйнаши оқибатида ёнғин содир бўлган. Натижада, бутун сомон ғарами олов ичида қолган. Ёнғин ҳақида қўшнилар хабар беришган. Ёнғин хавфсизлиги хизматининг тезкор ҳаракатлари туфайли ёнғиннинг бошқа биноларга тарқалишининг олди олинган.
– Бу каби ҳолатларга панжа остидан қараш, бундай ҳолат менга тегишли эмас ёки мен билан бундай бўлмайди, қабилида иш тутиш юқоридагиҳолатларнинг яна такрорланишига сабаб бўлиши мумкин – дейди маҳалла фаоли Эъзоза Неъматова. – кўриб турибмиз, оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билмаслик ёки билиб туриб бепарво бўлиш мудҳиш оқибатларга олиб келибди. Маҳалламизда яшовчи ота-оналарнинг аксарият қисми кундуз куни ишда бўлишади. Фарзандлар тарбияси ва уларнинг вақтини сермазмун ўтказиш учун замонавий мактабгача таълим муассасаси, фан ва спорт тўгараклари ҳамда болалар оромгоҳлари фаолият юритмоқда. Юқоридагиҳолат такрорланмаслиги учун Болаларимизниқаровсизқолдирмаслигимиз, уларга ёнғин хавфсизлиги қоидалариниҳозирданоқ ўргатишимиз зарур. Шундагина юқоридаги каби нохуш ҳолатларнинг олди олинади.
Йиғилишда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари фуқароларга яна бир бор амал риояқилиниши зарур бўлган қоидаларни эслатиб ўтдилар.
Айтиб ўтиш жоизки, Пахтакор туманида жорий йилнинг бошидан буён 18 та ёнғин содир бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 тага кўпдир. Ёнғинлар натижасида 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган, юридик ва жисмоний шахслар 12 миллион 330 минг сўм миқдорда моддий зарар кўрган.
Келгусида профилактик тадбирларни аҳолининг барча ижтимоий қатламларида тизимли ва изчилликда олиб бориш режалаштирилган.
Нодир ХЎЖАЯРОВ
Пахтакор тумани ЁХБ
бошлиғи, майор
Улуғбек Рустамов
Пахтакор тумани ЁХБ
инспекори, сержант
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!