» » Арнасойда Хитой чигити самарасини кўрсатди

Арнасойда Хитой чигити самарасини кўрсатди

02 октябрь 2024 г 172 Комментарии: 0

Таъкидлаш керак, 2024 йилда Арнасой туманида 9000 гектар ер майдонида ғўза парваришланди.

Ялпи ҳосилдорлик 28350 тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Айни кунларда тумандаги фермер хўжаликларининг далаларида пахта йиғим-теримлари қизғин давом этиб, миришкор деҳқонлар ўзлари кутганидан кўпроқ пахта ҳосилини олмоқда.

Ушбу юқори ҳосилдорликнинг самараси Хитойнинг “Xin Lu Zhoang 52” навли чигити ва сув тежовчи техналогиялари орқали 55-60 центнерга етмоқда. Жумладан, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов Й.Зохидов СИУдаги “Давон сари” фермер хўжалигида бўлиб, Хитой чигитининг ҳосилдорлигини кўздан кечирди.

Мазкур фермер хўжалиги йиллар давомида Бухоро-102 навли чигит экиб 18-20 центнер ҳосил олган бўлса, жорий йил 15 гектарга Хитойнинг “Xin Lu Zhoang 52” навли чигитини экиб ўртача 40-45 центнердан ҳосил олиб шартнома режасини ортиғи билан бажаришга эришди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!