» » Арнасойда фермерлар ғалла режани ортиғи билан бажаришмоқда

Арнасойда фермерлар ғалла режани ортиғи билан бажаришмоқда

11 июнь 2024 г 211 Комментарии: 0

Арнасой туманида жорий йилда 8800 гектар ер майдонда буғдой етиштирилди. Шартнома режасига асосан, 21 минг 400 тонна ғалла топширилиши белгиланган.

Шу кунларда Арнасой туманида ғалла ўрими қизғин давом этмоқда. Мавсум бошидан 14 отряд усулида  33 та ўрим комбайнлари ғалла ўримида фаол иштирок этмоқда.

Айни дамда давлатга ғалла топшириш шартномавий режасини ортиғи билан бажараётган илғор фермерлар сафани Самарқанд СИУдаги “Абдумутал Бегматович” ва Оқ булоқ СИУдаги “Дала неъмати”, “Оқ қоя булоғи” фермер хўжаликлари эгаллади. 

Жумладан, Оқ булоқ СИУдаги “Оқ қоя булоғи” фермер хўжалиги раҳбари Сайдазим Қўқонов ҳам яхши ният билан 10 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 60 центнердан ҳосил олиб, давлатга ғалла топшириш режасини 116 фоизга бажарди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!