Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери 2023 йил учун Жиззахда ғалла ўримини бошлади
08 июнь 2023 г 646 Комментарии: 0
Арнасой туманида 2023 йил ғалла ҳосилини ўрим-йиғими учун ташкил этилган 1-отряди, тегишли хизмат ҳодимлари билан ҳамкорликда BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери дала майдонларида ғалла ўрими қизғин тарзда бошланди.
Ҳозирда ўрим-йиғим ишларини уюшқоқлик билан олиб бориш мақсадида 3 дона юқори унумли дон ўриш комбайнлари ва 6 та ташиш техникалари жалб қилинган.
BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери Бош директори Б.Қаршибоев томонидан халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан, ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, қолаверса, тумандаги Дон маҳсулотлар корхонаси билан тузилган шартнома тўлиқ яъни ортиғи билан бажаришга бел боғлаганлиги, бунда барча куч ва воситаларни сафарбар қилиш лозимлиги таъкидланди.
Ўрим бошланишида юрт тинчлиги, ҳосиллар мўл-кўлчилиги, бошланаётган мавсумни хайрли ўтказишни сўраб дуога қўл очилди ҳамда қуръон тиловат қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!