» » Арнасой туманида BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери ғалла хирмонини яратиш йўлида самарали фаолият юритмоқда

Арнасой туманида BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери ғалла хирмонини яратиш йўлида самарали фаолият юритмоқда

21 июнь 2022 г 505 Комментарии: 0

Юртимизнинг ички бозорида озиқ-овқат мўллигини мустаҳкамлаш, ҳамюртларимиз дастурхонининг тўкин-сочинлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида BMB

Agro Trade корхонаси томонидан белгиланган режалар муваффақиятли бажарилишига қаратилган комплекс ишлар амалга оширилмокда.

Жумладан, 2022 йилда корхона мутахассислари ғалла етиштириш режасини шараф билан бажариш мақсадида Арнасой туманида жойлашган ер майдонларида улкан ғалла ҳосилини етиштириш ва тўлиқ йиғиштириб олиш йўлида меҳнат қилишмоқдалар.

Ҳозирга келиб, аҳил жамоанинг фидокорона саъй-ҳаракатлари ўзининг мевасини бера бошлади.

Олтин рангига бурканган экин майдонларида етишиб чиққан ҳосилни териш ишларида бободеҳқонлар фидокорона меҳнат қилишмоқда.

Дала майдонларида жавлон ураётган деҳқонлар, агрономлар, ушбу масъулиятли вазифани сидқидилдан бажариб келаётган барча ишчи-ходимлар компания раҳбарияти томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Бу эса ўз самарасини беради албатта.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!