Арнасойда 47 та фермер хўжаликлари ғалла режани бажарди
Арнасой туманида жорий йилда 10 минг гектар майдонда буғдой етиштирилди. Шартнома режасига асосан, 26 минг тонна ғалла топширилиши белгиланган.
Шу кунларда Арнасой туманида ғалла ўрими қизғин давом этмоқда. Мавсумда 31 та ўрим комбайнидан фойдаланилмоқда, ишлар отряд усулида олиб борилмоқда.
Ишларнинг самарали ташкил этилганлиги натижасида ўтган бир неча кун ичида тумандаги “Оқ тепа қирлари”, “Бахмалллик Шоҳжаҳон”, “Ғолиб нур МЧЖ”, Янгибўстон Фелион” сингари 47 та фермер хўжаликлар ғалла топшириш режасини бажарди.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
Изоҳлар (0)