Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида аянчли ЙТҲ юз берди
07 октябрь 2024 г 306 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар фуқаро ҳалок бўлди.
Билдирилишича, ҳодиса жорий йилнинг 2 октябрь куни М-39 автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмида рўй берган.
2001 йилда туғилган ҳайдовчи руль бошқаруви вақтида ухлаб қолиши туфайли Cobalt машинаси ўзидан олдинда кетаётган юк машинасининг ортидан бориб урилган.
Оқибатда 23 ёшли йигит (ҳайдовчи) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинада бўлган уч нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!