Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда “Нексия-2” газбаллони портлаши оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди
29 май 2024 г 405 Комментарии: 0
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида “Нексия-2” машинасига ўрнатилган газбаллон портлаган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, машинада бўлган тўрт киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Маълум қилинишича, 28 май куни соат 13:00 ларда Бахмал туманида яшовчи 63 ёшли ҳайдовчи “Нексия-2” билан М-39 Тошкент-Термиз автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган қисмида ҳаракатланаётиб АГҚШдан машинасига газ қуйиб чиққан.
Сўнг ҳаракатланиб кетаётганда тўсатдан машинага ўрнатилган газбаллон портлаган. Оқибатда ҳайдовчи, унинг 56 ёшли хотини ва 1993 ҳамда 2015 йилда туғилган йўловчилар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Барча ҳайдовчиларни ҳушёрликка чорлаш мақсадида доимий равишда транспорт воситаларининг техник ҳолатини назорат этиб боришларини ва ўзлари бошқараётган уловнинг техник ҳолатига жавобгар эканликларини унутмасликларини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!