» » Жиззахда ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

Жиззахда ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди, тўрт киши жароҳатланди

25 апрель 2022 г 726 Комментарии: 0

Nexia машинаси ҳайдовчиси ҳалок бўлган, ундаги уч киши тан жароҳатлари олган. Пачақланган Lacetti ҳайдовчисини эса ФВБ ходимлари қутқариб олишган.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 4Р-35 Жиззах-Сирдарё автомобил йўлининг Дўстлик тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълум бўлишича, вилоят ФВБга соат 13:40 ларда Lacetti ва Nexia машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ва жабрланувчилар ёрдамга муҳтожлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг воқеа жойига зудлик билан бошқарма ёнғин-қутқарув отряди ҳамда Дўстлик тумани ФВБдан қутқарувчилар бўлинмаси етиб борган. Қутқарувчилар томонидан Lacetti салонида қисилиб қолган ҳайдовчи махсус ускуналар ёрдамида чиқарилган ва тиббиёт ходимларига топширилган.

Фото: ФВБ

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Гагарин-Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган Nexia қарама-қарши йўналишдан келаётган Lacetti билан тўқнашган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Пачақ бўлган Lacetti машинаси ҳайдовчиси ва Nexia’да бўлган уч нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан Мирзачўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!