» » Дўстликда “Nexia” юк автомобилига, сўнг бетон тўсиққа урилиши натижасида ёниб кетди

Дўстликда “Nexia” юк автомобилига, сўнг бетон тўсиққа урилиши натижасида ёниб кетди

06 январь 2022 г 638 Комментарии: 0

5 январ куни соат 13:52 да Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳудудидан ўтувчи М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг 942-километрида “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Nexia'нинг шу йўналишдаги юк автомобили билан тўқнашуви оқибатида бетон тўсиққа бориб урилган ва ёнғин келиб чиққан.

Аниқланишича, Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “101” қисқа рақами орқали енгил автомобил ёнаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган ва воқеа жойига Дўстлик тумани ФВБдан қутқарувчилар бўлинмаси юборилган.

Шунингдек, ёнғин жойига Сирдарё вилояти Сардоба тумани ФВБ 8-сонли ёнғин-қутқарув қисмидан ҳам 1 та бўлинма етиб келган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!