Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги ёнган машина техник носоз бўлгани тахмин қилинмоқда
02 август 2021 г 1 071 Комментарии: 0
Жиззах вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 31 июль куни кундузи соат 13:10 дақиқа ўтганида Зафарабод туманида жойлашган АГТШларининг бирида ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Хабар олиниши билан ҳодиса жойига зудлик билан ёнғин-қутқарув бўлинмаси юборилган. Қутқарувчилар айтилган манзилга етиб борганларида “Жигули” автомобили ёнаётганлиги маълум бўлган ва кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида станция фаолияти авария ҳолатида тўхтатилиб, инсонлар ва бошқа транспорт воситалари зудлик билан хавфсиз жойга кўчирилган.
Ёнғин қисқа муддатларда ўчирилиб, йирик талофат хавфи бартараф этилган. Хабарда айтилишича, ушбу ҳодисадан ҳеч бир инсон жабрланмаган.
Ёнғин автомобилдаги техник носозлик туфайли юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Ҳодиса сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори мутахассислар томонидан аниқланмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!