» » Жиззах шаҳаридаги 25-мактабда ёнғин нима сабабдан содир бўлганлиги аниқланди

Жиззах шаҳаридаги 25-мактабда ёнғин нима сабабдан содир бўлганлиги аниқланди

11 февраль 2020 г 1 912 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 11 февраль куни соат 12.02 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор бошқариш марказига Жиззах шаҳар "Халқобод" маҳалласида жойлашган 25-мактабда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.

Дарҳол ёнғин жойига Жиззах шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими 1-ёнғин-қутқарув қисмига қарашли 2 та бўлинма юборилди.

Бўлинмалар ёнғин жойига етиб келганида мактаб биносининг 2-қаватида жойлашган тадбирлар зали ёрдамчи хонаси тутун билан қопланган, мактаб ходимлари томонидан ўқувчилар хавфсиз жойга олиб чиқилган эди.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа муддатда бартараф этилди. Ёнғин натижасида бир нечта парта ва юмшоқ мебель (диван) ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Қиш мавсумида иссиқликка бўлган талаб ортади. Натижада, иссиқликни таъминлаш мақсадида турли кўринишдаги иситиш печларидан фойдаланилади.

Носоз, ностандарт, қўлбола иситиш печларидан фойдаланиш, шунингдек, битта электр уланич(розетка)га бир вақтнинг ўзида бир нечта электр ускуналарини улаб фойдаланиш қисқа туташув, ёнғин, ис газидан заҳарланиш каби кўнгилсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.

Шу сабабли, Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барча юртдошларимизни хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақиради.

Жиззах вилояти ФВБ ОАВва ЖТБҲҚГ

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!