» » Янгиобод туманида жойлашган тоғли ҳудудда ёнғин чиқиб, 15 гектар майдондаги қуруқ ўт, шох-шабба ва дарахтлар ёниб кетган

Янгиобод туманида жойлашган тоғли ҳудудда ёнғин чиқиб, 15 гектар майдондаги қуруқ ўт, шох-шабба ва дарахтлар ёниб кетган

28 май 2021 г 889 Комментарии: 0

Янгиобод туманида жойлашган тоғли ҳудудда ёнғин чиқиб, 15 гектар майдондаги қуруқ ўт, шох-шабба ва дарахтлар ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 25 май куни Жиззах вилояти Янгиобод туманининг Тожикистон билан чегарадош «Ҳавотоғ» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги очиқ майдонда ёнғин содир бўлган. Вилоят ФВБга ёнғин бўлаётгани ҳақидаги хабар соат 12:05да келиб тушган.

Ёнғинни бартараф этишда 3та ёнғин-қутқарув бўлинмаси, 32 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда кўнгилли фуқаролар қатнашган. Биринчи бўлинма 30 километр узоқликда жойлашган ёнғин бўлаётган манзилга соат 12:40да етиб борган.

Қайд этилишича, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:58да ўраб олинган ва 15:00да тўлиқ бартараф этилган. Мазкур ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Ёнғин оқибатида 15 гектар очиқ майдонда қуруқ ўт, шох-шабба ва дарахтлар ёнган. Мазкур ёнғиннинг келиб чиқишига очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!