Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ғаллаорол туманида юк машинаси билан тўқнашган Лаcеттида ёнғин юз берди
04 декабрь 2021 г 844 Комментарии: 0
Ғаллаорол туманида юк машинаси билан тўқнашган Лаcеттиъда ёнғин юз берган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 2021 йил 3 декабр куни соат 06:38 да Жиззах вилояти ФВБга 101 қисқа рақами орқали М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 1118-километрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ёнғин содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган.
Айтилган жойга Ғаллаорол тумани ФВБ қутқарувчилар бўлинмаси соат 06:51 да етиб борган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ёнғин соат 06:57 да тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Тошкент-Термиз йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Лаcетти машинаси шу йўналишда ҳаракатланаётган ҲОWО юк машинаси билан тўқнашган. Сўнг, Лаcетти машинасида ёнғин юзага келган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!