» » Пахтакор туманида аҳоли хонадонлари жойлашган икки қаватли уйнинг томи ёниб кетди

Пахтакор туманида аҳоли хонадонлари жойлашган икки қаватли уйнинг томи ёниб кетди

29 сентябрь 2021 г 609 Комментарии: 0

Пахтакор туманида аҳоли хонадонлари жойлашган икки қаватли уйнинг томи ёниб кетган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 28 сентябр куни соат 10:20ларда Жиззах вилояти ФВБ тезкор бошқарув марказига Пахтакор тумани “Пахтакор” ҚФЙда жойлашган икки қаватли уйнинг том қисмида кучли ёнғин содир бўлгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ҳодиса жойига дарҳол 4 та ёнғин бўлинмаси ҳамда 26 нафар шахсий таркиб чиқарилган. Қутқарувчилар томонидан 4 та хонадонда эвакуация ишлари ташкил этилиб, ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилган.

Қайд этилишича, қисқа муддатда ёнғин тўлиқ бартараф этилиб, ёнғиндан кейинги ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ёнғин оқибатида икки қаватли уйнинг том қисми ёниб кетган. Бундан ташқари, бир нечта хонадон зарар кўрган. Ҳозирда, ёнғин сабаблари ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!