» » Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Nexia-2 машинаси ва бир йўловчи ёниб кетди. Уч киши шифохонага ётқизилди

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Nexia-2 машинаси ва бир йўловчи ёниб кетди. Уч киши шифохонага ётқизилди

19 апрель 2022 г 762 Комментарии: 0

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 17 апрел куни 4Р-190 автомобил йўлининг Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Вилоят ФВБга соат 19:09 ларда Nexia-2 машинаси автомобили ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ҳодиса юз бераётган жойга дарҳол Зафаробод тумани ФВБдан ёнғин-қутқарув экипажи юборилган.

Қутқарувчилар соат 19:14 да ёнғин содир бўлган жойга етиб боришган, соат 19:19 да ёнғин батамом ўчирилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Зафаробод-Пахтакор йўналишида ҳаракатланаётган Nexia-2 машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia-3 машинаси билан тўқнашган.  Тўқнашувдан сўнг Nexia-2 машинасида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда, бир нафар фуқаро вафот этган, яна уч нафар фуқаро турли даражада тан жароҳатлари олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!