» » Ғаллаорол туманининг олис ҳудудида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдаан ўтказилди

Ғаллаорол туманининг олис ҳудудида аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдаан ўтказилди

08 октябрь 2024 г 122 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманинг олис ҳудуди бўлган Саврук МФЙ ҳудудидаги “Саврук ОШП” биносида маҳаллий аҳолисига туман Халқ Қабулхонасининг ташаббуси билан туман Тиббиёт бирлашмаси ҳодимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Ушбу тиббий кўрикда Акушер-гинеколог, УАШ, Окулист, Невропатолог, Лор, Хирург мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий коʻрик ташкил этилиб, кўрик давомида беморларни Лаборатория, ЭКГ ва УТТ текширувлардан ўтказилди.
Текширув давомида беморларга ва аҳолига тегишли тартибда тавсиялар берилиб, Соғлом турмуш тарзи бўйича тушунтиришлар берилди.
Тиббий кўрик давомида туман Тиббиёт бирлашмаси маъмурият ҳодимлари томонидан сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабулга келган фуқароларга мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар ва тегишли маслаҳатлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!