Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » МИБ раҳбари камбағал оилалар вакиллари билан учрашди
10 октябрь 2024 г 219 Комментарии: 0
"Камбағалликдан фаровонлик сари" Дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-330-сон қарор ижроси юзасидан оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш, улар билан манзилли ишлаш мақсадида Мирзачўл туманининг “Ғалаба” маҳалласида оилаларнинг камбағаллик ҳолатига тушиш сабаблари Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Б.Менглиев томонидан ўрганилди.
Маҳалла раиси билан оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режа ижроси муҳокама қилиниб, иштиёқи бор бир нафар шахснинг тадбиркорликни йўлга қўйишига ҳамда икки нафар камбағал оила аъзосига бўш иш ўрин топиб, ишга жойлашишига кўмаклашишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!