Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди
09 октябрь 2024 г 201 Комментарии: 0
Президентимиз томонидан «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу фармони ижросини таъминлаш мақсадида Фориш туман ҳокимлиги мажлислар залида Жиззах вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов, Фориш туман ҳокими Икром Матиевлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда сектор раҳбарлари, вилоят тижорат банклари раҳбарлари, камбағал оилаларга бириктирилган корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда мазкур жараёнда камбағал оилаларнинг мавжуд муаммоларига эътибор қаратиш, камбағалликдан чиқариш, томорқадан самарали фойдаланиш, иштиёқи бор шахсларнинг ўзини ўзи банд қилишга ва тадбиркорлигини йўлга қўйиш, касб-ҳунарга ўқитиш, бўш иш ўринлари топиб ишга жойлаштириш, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга банклардан кредит олишда кўмаклашиш юзасидан масъулларга тавсия ва йўл-йўриқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!