» » Мирзачўл тумани ҳокимлигида тадбиркорлар муаммолари тингланди

Мирзачўл тумани ҳокимлигида тадбиркорлар муаммолари тингланди

02 август 2024 г 341 Комментарии: 0

Мирзачўл туман ҳокимлиги мажлислар залида Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов, туман ҳокими Б.Мирзақуловлар томонидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи, ҳоким ёрдамчилари, Марказий банк, тижорат банклари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Мирзачўл туманида фаолият юритиб келаётган тадбиркорларнинг мавжуд муаммоларни тизимли равишда хал этиш масалалари кўрилди.

Йиғилишда иштирок этган 50 нафарга яқин тадбиркорларнинг муаммолари эшитилди ва ҳал этиш бўйича ҳоким ўринбосарларига, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!