» » Жиззах шаҳар хокимлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Жиззах шаҳар хокимлигида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

19 июль 2024 г 217 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш мақсадида Жиззах шаҳар хокимлиги мажлислар залида Жиззах вилоят хокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов ҳамда Жиззах шаҳар хокими К.Холмуродовлар томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Жиззах вилоят Марказий банки, тижорат банклари, солиқ раҳбарлари шаҳар кадастр ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари ҳамда
70 нафарга яқин тадбиркорлик субъектларининг вакиллари иштирок этишди. Мулоқотда тадбиркорлар томонидан асосан имтиёзли кредитлар ажратилишида ҳамда кадастр билан боғлиқ 16 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари эштилиб, шулардан 2 нафар тадбиркорларнинг муаммолари жойида ҳал қилинди, 14 нафар тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилиши бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Тадбиркорлар томонидан фаолиятларига оид таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Мурожаатларни қонуний тартиб ва муддатларда кўриб чиқиш юзасидан ижрочиларга топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!