Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор туманида тадбиркорлар муаммоси тингланди
07 август 2023 г 520 Комментарии: 0
Тадбиркорлик субъектларининг муаммо ва масалаларини бевосита ўрганиш ҳамда ҳал қилиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш юзасидан Президент Администрациясининг 2023 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йилда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Республика ишчи гуруҳининг тадбиркорлар билан навбатдаги учрашуви Пахтакор туманида ўтказилди.
Учрашувда Бизнес-омбудсман ҳудудий вакили, вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси ходимлари ва қатор мутасадди ташкилотлар томонидан тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ижроси юзасидан тегишли идораларга топшириқлар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!