Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакор туманида Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди
06 май 2022 г 515 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 6 май куни Пахтакор тумани Молия бўлими мажлислар залида маҳаллабай ишлаш орқали ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини камбағалликдан чиқариш масалалари бўйича Пахтакор тумани ҳокими Ашуров Асилбек, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси раҳбари Акрам Раҳмонқулов, тумандаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилди.
Учрашувда 17 нафар Пахтакорлик тадбиркорлар ва тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар томонидан кредит, ер, солиқ ва бошқа масалалар бўйича мурожаатлар билдирилди.
Қилинган мурожаатлар ижобий ечими бўйича жойида тегишли ташкилотлар билан келишиб олиниб, ижроси тўлиқ назоратга олинди.
ССП Жиззах вилояти худудий бошқармаси Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!