Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди
16 май 2023 г 498 Комментарии: 0
Жиззах вилоят ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов Фориш туманида Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди.
Ёшларни қийнаб келаётган муаммоларни эшитиш, уларга ўз вақтида ечим топиш бугунги кунда ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг кундалик вазифасига айланган.
Учрашувда ёшлар томонидан даволанишда кўмаклашиш, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш учун банкдан кредит олишда ёрдам бериш ва бошқа масалалар бўйича 10 та мурожаатлар бўлди.
Учрашувда кўтарилган ҳар бир масала алоҳида назоратга олиниб, ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Учрашув жараёнида Фориш туман ҳокими Икром Матиев, туман ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ҳаким Тўйчиев иштирок этди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!