Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари Латибжон Ахмаджонов ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказди
17 апрель 2023 г 551 Комментарии: 0
Хабарингиз бор, 11 апрель куни давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш мақсадида видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.
Мазкур видеоселектор давомида ҳар бир ҳудуддаги алоҳида эътиборга муҳтож бўлган ижтимоий-моддий жиҳатдан давлатнинг ёрдамига муҳтож бўлган ёшларни рўйхатини шакллантириш ва уларни вилоят, туман, шаҳар ҳокимларига шунингдек, сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарларига бириктириш, муаммоларни ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилганди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Латибжон Ахмаджонов вилоятдаги ўзига бириктирилган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан айтилган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокими ўринбосари томонидан масъулларга топшириқ берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!