Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари Л.Ахмаджоновнинг Пахтакорда ижтимоий-маънавий, маданий-маърифий учрашуви ўтказилди
22 июнь 2022 г 548 Комментарии: 0
Вилоят ҳокимининг 2022 йил 15 январдаги “Ижтимоий маънавий мухитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган” 01-62-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган “Йўл харитаси”га асосан аҳоли ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ғаллаорол тумани, 14-сонли мусиқа ва санъат мактабининг залида таълим муассасаларининг битирувчи ўқувчи ёшлари, уюшмаган ёшлар, 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар иштирокиида ижтимоий-маънавий, маданий-маърифий учрашув ташкил этилди.
Бўлиб ўткан учрашув давомида, вилоят ҳокимининг ўринбосари Л.Ахмаджонов, туман ҳокими А.Ашуров ва сектор рахбарлари томонидан бугунги кунда юртбошимиз томонидан яратилаётган шароитлар, улардан унумли ва тўғри фойдаланиш, турли ёд ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!