Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда терроризм, экстремизм ва миссионерлик даҳшатли офат мавзусида семинар ўтказилди
14 март 2022 г 980 Комментарии: 0
Арнасой туманида истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари ўртасида ватанпарварлик ва бағрикенглик ҳис-туйғусини мустаҳкамлаш, экстремизм ва терроризмга қарши кураш борасида “Огохлик, хушёрлик давр талаби, терроризм, экстремизм ва миссионерлик дахшатли офат” семинар ўтказилди.
Унда Жиззах вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Латифжон Ахмаджонов, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, тумандаги имом хотиблар, маҳалла раиси ўринбосарлари ва етакчилари, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосарлари, психологлари, тарғиботчилар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Дастлаб ўтказилган семинарда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармон юзасидан “Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш” борасида ҳамда барча таълим муассасаларида экстремизм ғояларига берилишнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари кучайтириш лозимлиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шунингдек туманда ижтимоий маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш, диний экстремизм ва терроризмга ҳамда турли хунрезликларга қарши иммунитет шакллантириш борасида видиороликлар намойиш этилди.
Шундан сўнг Жиззах вилояти ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари бошқарма бошлиғи Латифжон Ахмаджонов сўзга чиқиб, диний мутаассибликнинг олдини олиш ҳамда туман хотин-қизлари ўртасида соғлом муҳитни яратиш, ёшларни диний экстремизм ва ақидапарастлик таъсирларига тушиб қолишларини олдини олиш мақсадида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тушунчалар бериб ўтди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов, туман бош имом хатиби Ахмаджон Ахроров ва туман хотин-қизлар тарғибот гуруҳи раҳбари Гулмира Зоидовалар маданий – маърифий тадбирлар борасида, барча таълим муассасаларида ва маҳалла фуқаролар йиғинларида экстремизм ғояларига берилишнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳамда учрашувлар ўтказиш ва ёшларни интернетдан тўғри мақсадда фойдаланиши, ёшларни ҳар хил оқимларга тушиб қолмаслиги ҳусусида тушунчалар берди.
Семинар якунида тинч ҳаётга раҳна солаётган экстремизм ва терроризм каби иллатларга сабаб бўлаётган омиллар мисоллар орқали айтиб ўтилди. Бу борада энг самарали механизм тегишли мутасаддилар билан ҳамкорликда тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтириш эканлиги таъкидланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!