» » Жиззахда республика кўргазмали семинари ўтказилди (видео)

Жиззахда республика кўргазмали семинари ўтказилди (видео)

26 февраль 2022 г 1 079 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги Анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг 2021 йил –“Ёшларни қўллаб-қўвватлаш ва аҳоли саломатлигини ривожлантириш йили”да амалга оширилган ишлар якуни ва 2022 йилда –“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да бажариладиган устувор вазифалари тўғрисида ва  фуқароларимиз ўртасида тинчлик ва миллатлараро тотувликнинг сақлаш экстремизм ва терроризмга қарши курашишни тарғиб этувчи 70 га яқин фотосуратлар жам бўлган республика кўргазмали семинари ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройида ташкил этилган мазкур кўргазмали семинарга хорижий элчихона вакиллари, меҳмонлар ва ёшлар “Тасвирий ойина” ижодий уюшмасининг 2021 йил –“Ёшларни қўллаб-қўвватлаш ва аҳоли саломатлигини ривожлантириш йили”да амалга оширилган ишлар якуни ва 2022 йилда –“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да бажариладиган устувор вазифалари тўғрисида ва  фуқароларимиз ўртасида тинчлик ва миллатлараро тотувликнинг сақлаш экстремизм ва терроризмга қарши курашишни тарғиб этувчи 70 га яқин фотосуратлар ҳамда вилоятимизда фаолият олиб бораётган 6 та миллий-маданий марказларининг кўргазмали чиқишлари билан яқиндан танишди.

-Маълумки, “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси кўп йиллик иш фаолияти ва катта тажрибага эга ташкилотлардан бири сифатида мамлакатимиз маънавий ҳаётига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Юртимизда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги улкан ўзгаришларни тасвирий тарғибот воситалари орқали вилоятимизда бир қатор намунали ишлар амалга оширилди. Жумладан, Дўстлик туманидаги “Манас” маҳалла фуқаролар йиғини, Мирзачўл туманининг Гагарин шаҳри, Пахтакор туманидаги “Олтинкўл”, Зомин, Ғаллаорол шаҳри кўчалари ва Жиззах шаҳрининг “Олмазор” ва “Улуғбек” маҳаллаларида ўрнатилган тасвирий тарғибот воситалари халқимиз онгига ўз таъсирчан кучини намоён этмоқда, -деб тадбирни бошлаб берди вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Латибжон Ахмаджонов.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони имзоланиб, ижрога қаратилди. Мазкур фармон ижроси бўйича “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси ўзининг  тасвирий воситалари билан ҳам фаол тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Хусусан, 2022 йилда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишда ижодий уюшманинг ҳиссаси катта бўлмоқда.

Миллатлараро тотув муносабатларнинг яна бир омили бу – миллатлар ва элатлар ўртасида соф инсоний фазилатларнинг боши бўлган кўпминг йиллик халқона қадриятлар ва урф одатларнинг ҳурмат қилиниши, уларни авайлаб асраш ва тарғиб этишда миллатларнинг ўзаро елкадошлигидир.

Турли миллатлар ҳаётига мансуб урф-одат ва анъаналарни, диний ва миллий байрамларни ўтказиш учун тўлиқ шарт-шароитлар яратилиб берилган.

Шу боис барча миллат вакиллари  бир ёқадан бош чиқариб давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги ривожланишига салмоқди ҳисса қўшиб келмоқда.

Ҳозирги вақтда вилоятимизда фаолият олиб бораётган 6 та миллий-маданий марказларнинг ҳам ана шундай эзгу ишларда салмоқли ҳиссалари бор. Хусусан, вилоятда 6 та миллий маданий марказлар қирғиз, тожик, қозоқ, рус, татар ва корейс вилоят адлия бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилган.

Барча олтита миллий маданий марказлар Жиззах шаҳри, Ислом Каримов шоҳ кўчасида жойлашган “Дўстлик уйи” маркази биносида қулай шарт-шароитларга эга хоналарда фаолият кўрсатмоқда.

Турли миллат ёшлари учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, уларда фуқаролик бурчини англаш, ватанпарварлик, бағрикенгликка асосланган миллатлараро муомала маданияти ҳис-туйғусини мустаҳкамлаш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, вилоятимизда экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш борасида самарали ишлар ташкиллаштирилмоқда.

Жумладан, экстремизм ва терроризм ғояларига қарши маънавий-маърифий тарғибот тадбирлар ташкил этилиб, ижтимоий кўмакка муҳтож шахсларни реабилитация қилиш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш, соғлом эътиқод ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш меҳнат мигрантларининг мутаассиб оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, хотин-қизлар орасида диний мутаассибликка тушиб қолишидан ҳимоялаш сингари ишларнинг амалга оширилиши натижасида ўтган 2021 йилда вилоятимиздаги 299 та маҳаллаларнинг 274 таси экстремистик ва террористик оқимлардан холи ҳудуд таркибига киритилди.

Тадбир якунида вилоят Маданият бошқармасаи томонидан ташкиллаштирилган экстремистик ва террористик оқимлар сафига кириб қолганларнинг аянчли қисмати акс этивчи саҳна кўриниши ва маҳаллий санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.   

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!