» » Ғаллаоролда экстримизм ғояларига берилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди

Ғаллаоролда экстримизм ғояларига берилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди

25 март 2022 г 470 Комментарии: 0

Ғаллаорол тумани аҳолиси ва айниқса ёшларни турли ҳил зарарли оқимлар таъсиридан муҳофаза қилиш, ёшларни ҳуқуқий, диний саводҳонлиги оширишга қаратилган ўқув семинар ҳамда маънавий-маърифий тадбирлари Ғаллаорол тумани Ғ.Ғулом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Маданият бўлими йиғилиш залида ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёти стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сонли Фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 82-мақсадида белгиланган “Экстримизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш” топшириқлари ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2022 йил 8 янвадаги мажлис баёни билан тасдиқланган “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”да белгиланган “Барча таълим муассасаларида экстримизм ғояларига берилишининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ҳамда учрашувлар ўтказиш ҳақида”ги 30-банди ижросини таъминланди.

Тадбирда мактаб директорлари, мактаби маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботичилар, психологлар ҳамда ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Семинарга вилоят хокимининг ўринбосари Ахмаджанов Латифжон, туман ҳокими Жалолитдиин Оқбоев, “Юксалиш” ҳаракати вилоят ҳудудий бўлими раҳбари Х.Абдуниёзов ва туман бош имоми Ғ.Жумановлар иштирокчиларга миллий қадриятларимизга ёд бўлган зарарли иллатлар таъсиридан муҳофаза қилиш тарғибот ишлари олиб бориш бўйича тушунчалар беришди.

Йиғилишда мутахассисслар томонидан мавзуга оид қизиқтирган саволларга тўлиқ маълумот берилди.

Йиғилиш давомида “Огоҳлик, хушёрлик давр талаби, терроризм, экстремизм ва миссионерлик – дахшатли офат” расмлар фото кўргазмаси ташкил этилди.

42 мактаб ўқувчилари томонидан “Янги Ўзбекистон ёшлари диний экстремизм ва терроризмга қарши бирлашмиз!” номли саҳна кўриниш томошаси ҳамда “Юртимизни  асрайлик” видеоролиги намойиш этилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!