» » Жиззахда тараққиёт стратегия ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” мазмун-моҳияти муҳокама қилинди

Жиззахда тараққиёт стратегия ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” мазмун-моҳияти муҳокама қилинди

18 февраль 2022 г 609 Комментарии: 0

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” мазмун-моҳияти”ни етказишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Партия вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари, мафкуравий ишлар бўйича ўринбосарлари, Жиззах Давлат Педагогика институти профессор ўқитувчилари, ёшлар ҳамда электорат вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбатини партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов кириш сўзи билан очиб берар экан, Президентимиз томонидан «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури имзоланганини айтиб ўтди. Шунингдек,  “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги устувор вазифаларга ҳам қисқача тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчилар ЖДПИ Фалсафа-тарбия ва ҳуқуқ таълими кафедраси ўқитувчиси Камолиддин Юсуповнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясидаги долзарб вазифалар”, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг Мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари Тўйчи Ахмедовнинг “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Фарход Одиловнинг “Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида”ги маърузалари тингланди.

Тадбир давомидаги мулоқотларда Тараққиёт стратегиясидан ўрин олган устивор мақсад ва вазифаларни янада кенгроқ тарғиб қилиш, улар ижросини таъминлашда партия фаоллари, депутатларнинг фаоллигини ошириш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдириб ўтилди. Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Холбек Асатов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!