Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бугунги сайловчини қуруқ ваъдалар билан алдаб бўлмайди
11 сентябрь 2019 г 1 343 Комментарии: 0
O`zLiDeP вилоят Кенгаши томонидан партия масъул ходимлари, партиянинг туман (шаҳар) Кенгашлари раисининг мафкуравий масалалар бўйича ўринбосарлари, аппарат раҳбарлари, ижрочи котиблари ҳамда аёллар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари учун “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида тренерлар ўқиши ташкил этилди.
Бўлажак сайловларга ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўриш мақсадида O`zLiDeP вилоят Кенгаши мажлислар залида ташкил этилган сиёсий ўқувлар давомида 5 нафар малакали мутахассис ва профессор-ўқитувчилар томонидан иштирокчиларга зарур билим ва кўникмаларни ўргатиш, 52 нафардан иборат туман (шаҳар) Кенгашлари раислари ва уларнинг ташкилий-партиявий ишлар ҳамда аёллар ва ёшлар масалалари бўйича ўринбосарларини сайлов жараёнларига тайёрлаш, партия ҳудудий кенгашлари аппарат раҳбарлари, раис ўринбосарлари ва мутахассисларидан иборат жами 40 нафар вилоят ва туман тренерларини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташкил этилган ўқувлар жараёнида, партия сайловолди дастури ва асосий ғояларининг мазмун моҳияти, партиянинг сайловларда иштирокини самарали ташкил этиш усуллари борасидаги билим ва кўникмаларни ошириш, партия фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишлар қамраб олинди.
Аҳамиятлиси, ўқув семинари иштирокчилари томонидан ҳам асосли фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Улар баҳс-мунозаралар жараёнида ўзларини қизиқтирган саволларга тажрибали мутахассислардан жавоб олишди.
Баҳром МИРЗАҚОБИЛОВ
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!