» » O‘zLiDeP Ижроия Қўмитаси вакиллари вилоят Кенгаши фаоллари билан учрашди

O‘zLiDeP Ижроия Қўмитаси вакиллари вилоят Кенгаши фаоллари билан учрашди

17 август 2018 г 2 705 Комментарии: 0

Аввал хабар берганимиздек,O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ вакиллари ҳудудлардаги аҳвол билан яқиндан танишиш ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида жойлардаги партиянинг вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда БПТ раислари билан учрашмоқдалар.

Навбатдаги Жиззах вилоятида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси сиёсий таълим маркази Насим Ҳошимов ҳамда партия вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматовлар сўз олиб, партия олдида турган устувор вазифалар, унинг жамиятдаги ўрни ва роли, партия ғояларини аҳоли орасига кенг тарғиб қилиш ҳақида гапириб ўтдилар.

– Мамлакатимизда кечаётган иқтисодий ислоҳатлар, унинг самарадорлигини ошириш, жамиятимизда етакчи кучга айланган мулкдорлар синфи вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш борасида қабул қилинган Қарор ва Фармонларнинг тарғиботи бевосита партиянинг дастурий вазифаларидан ҳисобланади, – дейди O‘zLiDeP раҳбари Насим Ҳошимов – "Обод қишлоқ”, "Ҳар бир оила – тадбиркор”, "Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари доирасида амалга ошириладиган ишларни аҳоли орасига кенг тарғиб қилишда етакчи партия вакиллари сифатида ҳар бир депутат,ҳар бир фаол, ҳар бир маслакдошимиз жонбозлик кўрсатиши керак. Афсуски, бу борадаги фаоллик, жонбозлик давр талаби даражасида деёлмаймиз. Бу жараёнда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимини топишда депутатларимиз фаол ва ташаббускор бўлиши даркор. Бироқ, бугун кўпчилик депутатларимизда фаоллик, халқпарварлик сезилмаяпти.

Учрашув давомида партия ходимлари, аҳоли билан жойларда бевосита мулоқатлар ташкил қилиш, хонадонма-хонадон юриб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ечимини топишда, шунингдек, партия таянчи бўлган БПТлар фаолиятини янада такомиллаштириш, улар сафига фаол, ташаббускор аъзоларни жалб қилиш, келгуси сайловларга номзодларни танлаб олишда лидерларни излаб топиш борасида зарур тавсиялар берилди.

Учрашувда Президентимиз томонидан қабул қилинган Қарор ва Фармонлар ҳамда партия дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида жонли мулоқатлардаа тарғиботини кўчайтириш юзасидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, жойларда бу каби мулоқотларни ўтказишга келишиб олинди.

Ташриф давомида партия вакиллари вилоятнинг барча туман, шаҳар Кенгашлари, депутатлик гуруҳлари вакиллари ҳамда БПТ фаолияти билан ҳам яқиндан танишади.

Баҳром МИРЗАҚОБИЛОВ, "XXI-asr” мухбири,

Саида УМАРАЛИЕВА,

ЎзЛиДеП Жиззах вилояти матбуот котиби

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!