Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ҳокими Жиззах шаҳридан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди
14 апрель 2023 г 866 Комментарии: 0
Хабарингиз бор, 11 апрель куни давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш мақсадида видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.
Мазкур видеоселектор давомида ҳар бир ҳудуддаги алоҳида эътиборга муҳтож бўлган ижтимоий-моддий жиҳатдан давлатнинг ёрдамига муҳтож бўлган ёшларни рўйхатини шакллантириш ва уларни вилоят, туман, шаҳар ҳокимларига шунингдек, сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарларига бириктириш, муаммоларни ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилганди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев Жиззах шаҳридаги ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ёшлар ва уларнинг ота-оналари томонидан айтилган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича вилоят ҳокими томонидан масъулларга топшириқ берилди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!