» » Жиззах вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

Жиззах вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

16 январь 2021 г 1 047 Комментарии: 0

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон ёшлар форуми”да билдирган фикрлари ва илгари сурган ташаббуслари, 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида юртимизда ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бугунги ҳар бир раҳбарнинг асосий ва масъулиятли вазифаси бўлмоғи лозим. Шу нуқтаи назардан Жиззах вилоят ҳокими Э.Салиев ва сектор раҳбарлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Ёшлар билан мулоқотда уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, таклифлари қўллаб-қувватланди, муаммоларига ечим топилди, ўрганилиши лозим бўлган муаммоларни ҳал этишда мутассадди раҳбарларга аниқ вазифалар қўйилди.

“Ўзбекистон ёшлари форуми”да Жиззах ёшлари делегацияси билан иштирок этиб қайтдим, — дейди Ёшлар иттифоқи фаоли, ЖДПИ талабаси Фарзона Адилова. — Ушбу форумда Президентимиз биз ёшларга қарата “Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман”, деб ишонч билдиргани мен каби ёшларга катта руҳ, мотивация берди.

Давлатимиз раҳбари ушбу форумда Андижон ва Фарғона вилоятларида “Ёшлар форуми”ни ташкил этиш таклифини билдирди. Биз жиззахлик ёшлар ҳам вилоятимизда мана шундай форматдаги форум бўлишини хоҳлаймиз. Бу бизнинг ривожланишимиз, ўз олдимизга мақсад қўйишимиз ва вилоятимиз ривожи учун ҳисса қўшишда бирлашишга катта майдон бўлади. Вилоят ҳокими ўша куннинг ўзидаёқ “Жиззах ёшлар форуми”га старт берилганини айтиб, бизга ҳам катта масъулиятли вазифалар юклагани бизни янада изланишга, бу форумни юқори савияда ўтказишга ундади. Форум олти ой давомида вилоятимизнинг барча ҳудудида ўтказилиб, унинг якуни “Ёшлар куни” арафасида ўтказилишига келишиб олдик.

Шунингдек, ёшлардан талабалар ётоқхонаси билан таъминлаш, қўшимча транспорт йўналишиларини очиш, ёшларни замонавий касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, янги тадбиркорлик лойиҳалари ва ташаббуслар илгари сурилди.

Қарийб 300 нафарга яқин ёш иштирок этган учрашувда ҳар бир мурожаатчининг фикри эътиборсиз қолмади.

Ёшлар билан учрашувда 60 дан ортиқ мурожаатлар илгари сурилди. Ҳар бир мурожаат алоҳида назоратга олинди. Учрашувдаги энг яхши таклиф ва ташаббус эгалари рағбатлантирилди.

    Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!