Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод туманида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
14 октябрь 2024 г 196 Комментарии: 0
Зафаробод туманида, «Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими Ғайратжон Эшпулатов, туман прокурори Хусниддин Бектемиров, туман ИИБ бошлиғи Баҳром Мусурмонов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Жасур Алимқулов, туман ҳокими ўринбосарлари, ёшлар етакчилари ва ёшлар иштирок этди.
Учрашувда туман ҳокими Ғайратжон Эшпулатов сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор, уларни таълим-тарбия олиши, тадбиркорликка йўналтириш, иш билан таъминланишида олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан, бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапирди.
Учрашувлар давомида ёшлар таклифлар, мулоҳазалар, мурожаатлар билан иштирок этиб билан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!