» » Зафаробод туманида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Зафаробод туманида сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви ўтказилди

19 июнь 2024 г 183 Комментарии: 0

Ҳар бир мамлакатнинг келажаги, эртаси унинг ёшлари нечоғлик салоҳиятли эканлиги билан узвий боғлиқдир. Шу сабабли ҳам давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор кун сайин ортиб бормоқда.
Жумладан, бугун Зафаробод тумани Маданият марказида «Ёшлар ойлиги» доирасида, «Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими Ғайратжон Эшпулатов ҳозирги вақтда ёшларга қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга туман сектор раҳбарлари томонидан жавоблар олди. Шунингдек спорт, маданият, китобхонлик, тадбиркорлик, илм-фан йўналишларида юқори натижага эришган бир қатор ёшлар, туман сектор раҳбарларининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!