Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод туманида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди
25 декабрь 2023 г 298 Комментарии: 0
Ҳар бир мамлакатнинг келажаги, эртаси унинг ёшлари нечоғлик салоҳиятли эканлиги билан узвий боғлиқдир. Шу сабабли ҳам давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор кун сайин ортиб бормоқда.
Зафаробод тумани маданият марказида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда тумандаги барча маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар иштирок этдилар.
Дастлаб туман ҳокими Ў.Рахманов ҳозирги вақтда ёшларга қаратилаётган эътибор, имкониятлар ва янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашув давомида йил давомида фан, санъат, спорт ва бошқа йўналишлардаги фаол ёшларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!