» » Янгиобод туманида «Ҳоким ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди

Янгиобод туманида «Ҳоким ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди

23 декабрь 2023 г 176 Комментарии: 0

Янгиобод туманидаги 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ҳоким ва ёшлар учрашуви» бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев жорий йилда туманда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва галдаги режалар ҳақида тўхталиб, ёшларнинг баркамол шахс бўлиб етишишлари йўлида ўз тавсияларини берди.

Учрашувда турли соҳаларда фаол бўлиб, юқори натижаларга эришиб келаётган ёшлар ҳам сўз олишиб, тенгдошларига давлатимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган бугунги имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурлиги тўғрисида фикр билдирдилар.

Тадбир давомида энг фаол ва намунали маҳалла ёшлар етакчилари, йил давомида фан, санъат, маданият, спорт ва бошқа йўналишларда барчага ўрнак бўлиб, турли танлов ҳамда мусобақаларда юқори натижаларга эришган ёшларга туман ҳокимининг ташаккурнома ва совғалари топширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!