Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиобод туманида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди
22 июнь 2023 г 375 Комментарии: 0
Янгиобод туманидаги Сармич маҳалласида туман ҳокимлиги ҳамда "Нуронийлар" жамғармаси ҳамкорлигида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.
Тадбирда турли соҳаларда самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари, ижодкорлар, нафақадаги устозлар, катта ва ўрта авлод вакиллари ўз ҳаётий тажрибалари, босиб ўтган ибратли умр йўллари ҳақида ёшларга ҳикоя қилишди.
Учрашувда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев ҳамда Республика "Нуронийлар" жамғармаси масъул ходими Ҳабибулла Юнусовлар иштирок этишиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар хусусидаги мулоҳазаларини билдиришди. Шунингдек, буюк аждодларга муносиб бўлиш, юртимиз тараққиётига даҳлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар бир ёшнинг муқаддас бурчи эканини таъкидладилар.
Тадбир давомида маданият бўлими ижодкорлари ва меҳмон санъаткорлар ижросида куй-қўшиқлар янгради.
Ижтимоий ҳаётда фаол бўлган нуроний отахону-онахонларга туман ҳокими томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!