Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда "Кексалар ҳафталиги" доирасида тадбирлар бўлиб ўтмоқда
07 октябрь 2022 г 706 Комментарии: 0
Ёши улуғларни ҳурмат қилиш, уларни эъзозлаш ва қадрига етиш - ҳар биримиз учун энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланади. Шу йилнинг 3-9 октябр кунлари юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Кексалар ҳафталиги" ҳам манашундай эзгу қадриятларимиз асосида ташкил этилмоқда.
Янгиобод туманининг "Хўжамушкент" қишлоқ фуқаролар йиғинида ҳафталик доирасида бўлиб ўтган "Уч авлод учрашуви" ибратли фикр-мулоҳазаларга бой ўтди.
Тадбирда кекса нуронийлар ва нафақадаги устозлар иштирок эхтишиб, ўзларининг босиб ўтган ибратли ҳаёт йўллари ҳақида ёшларга ҳикоя қилишди.
“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида бўлиб ўтган тадбир доирасида нуроний отахону-онахонлар ҳамда ёшлар ўртасида шахмат, шашка ва стол тенниси мусобақалари ҳам бўлиб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!