» » Шароф Рашидов туманида нуронийлар спортда беллашди

Шароф Рашидов туманида нуронийлар спортда беллашди

22 октябрь 2021 г 617 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлимлари, Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши ҳамкорлигида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Кексаларни эъзозлаш уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остидаги тадбирлар давом этмоқда.

Маънавий-маърифий тадбир 80 нафар кекса авлод вакилларининг тонгги бадантарбия машғулотлари билан бошланди. Шундан сўнг отахон ва онахонлар спортнинг шахмат-шашка тури бўйича ўзаро куч синашди. Мусобақа якунида ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган кекса нуронийлар рағбатлантирилди.

Шу билан бирга бир гуруҳ кексалар учун тиббий кўрик ташкил қилиниб, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан уларнинг соғлиги кўздан кечирилди.

Айни кунларда "Маҳалла" хайрия жамаот фонди туман бўлинмаси томонидан “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 30 нафар нуроний отахон ва онахоннинг Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил қилинди. Саёҳат давомида нуронийларимиз пойтахтимиздаги диққатга сазовор жойлар, тарихий обидалар ва муқаддас қадамжоларда бўлиб, зиёрат қилди.

 Жамшид Ёрбеков (сурат)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!