Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зоминда кексалар хавфталиги бошланди
05 октябрь 2021 г 749 Комментарии: 0
Азал-азалдан кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилатлардан бири саналади.
Зомин тумани Қўштол маҳалла фуқаролар йиғинида “Кексалар ҳафталиги” диорасида илк байрам тадбири ташкил этилди. Тадбрида туман ҳокимлиги вакиллари, маҳалла фаоллари нуроний отахон ва онахонлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Дастлаб тадбирда сўзга чиққанлар томонидан юртимизда кексалар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва кўрсатилаётган ғамхўрликларга қисқача тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбир нуронийлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилиб, ғолибларга эсдалик совғалар тақдим этилди. Маҳалланинг 55 нафар кексалари туман тиббиёт бирлашмасининг малакали мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий курикдан ўтказилди.
Тадбир сўнгида туман маданият бўлими томонидан мусиқий дастур программаси тадбир иштирокчилари учун намойиш этилди.
Зомин тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!