Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » "Кексалар ҳафталиги" Бахмалда старт олди!
05 октябрь 2021 г 914 Комментарии: 0
Тадбир маҳаллада жойлашган 50-сонли мактабда тумандаги нуронийлар томонидан хизмат вақтида мардларча ҳалок бўлган шу қишлоқда яшаган аскар Ш. Ўразалиевни хотирлаб, унинг мардлигини хотирлаш ва ўқувчи ёшларга намуна қилиб кўрсатиш билан бошланди.
Шунданг сўнг нуронийларимиз мактабда таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар билан учрашиб, ўз даври ва ҳаётий тажрибалари билан бўлишдилар. Албатта бу учрашувда мактабда яратилган шароитлар билан ҳам танишиб чиқдилар. Бунда компютер ва мусиқа тўгараклари, спорт машғулотлари залларидаги шароитлар кекса фахрийларимизни анчайин қувонтирди. Нуронийларимиз шу жойда шахмат-шашка бўйича ўзаро куч синашдилар.
Тадбирнинг кейинги қисмида маҳалладаги оилавий поликлиникада нуронийларимиз учун тиббий кўрик ташкил этилди. Тиббий кўрик давомида "Мобил поликлиника" ҳам ҳудуд нуронийлари учун хизматда бўлди.
Бундай имуониятлардан мамнун нуронийларимизни кайфиятига кайфият улашиш, уларнинг дуоларини олиш учун бир дастурхон атрофида бирлиштирилди. Туман ҳокими, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бошқармаси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан фахрий нуронийлардан 5 нафарига сиҳатгоҳларда дам олиш учун йўлланмалар, 5 нафарига реабилитация воситалари, ва барчасига совға саломлар тақдим этилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!