» » Дўстликда “Кексалар ҳафталиги” кўтаринки руҳда ўтказилмоқда

Дўстликда “Кексалар ҳафталиги” кўтаринки руҳда ўтказилмоқда

07 октябрь 2021 г 1 643 Комментарии: 0

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Шу муносабат билан Дўстлик тумани маҳаллаларида режа графигига асосан тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун куннинг биринчи яримида “Чинобод” маҳалласи кексалари 2-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабининг фаоллар залига йиғилишди. 

Тадбирда кексалар жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек, ёш авлодни ҳалқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашдаги ролини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни бажариб келишаётган муҳим аҳамият касб этиётгани айтиб ўтилди.

Бўлиб ўтган учрашувда маҳаллада кексаларни ўрнини янада ошириш, ёшларга ҳар жиҳатдан намуна бўлиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзига ва унга амал қилиш бўйича фикрлар ҳам билдирилди.

Маҳалланинг бир гуруҳ фаол кексалари ҳурмат кўрсатилиб, тақдирланди.

Тадбирда кексалар учун концерт дастурлари, спортнинг шахмат тури бўйича мусобақа ҳам ташкил этилди.

Шу куни маҳаллага бириктирилган тиббиёт ходимлари бир гуруҳ кексаларни тиббий кўрикдан ўтказишди.

-“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халкимизга хос эзгу фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги”нинг ўтказилаётганлигидан жуда мамнун бўлдик. Бу каби кенг қамровли тадбир тез-тез ўтказиб турилиши кексалар учун ҳам, ёшлар учун ҳам жуда фойдали бўлади,-дейди маҳалла оқсоқолларидан Азим Ғаппаров.

Туманда “Кексалар ҳафталиги” давом этмоқда.

Дўстлик тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!