» » Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олишди

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари соҳа фахрийлари ҳолидан хабар олишди

06 октябрь 2021 г 595 Комментарии: 0

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ўтказилаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасида Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳам соҳа фахрийлари хонадонида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

– Мен кўп синовли кунларни бошдан кечирганман, – дейди истеъфодаги подполковник Ботир Мамашукуров. – Оловли жанг майдонларида бўлдим, кўплаб инсонларни олов чангалидан қутқаришга муваффақ бўлдим, юзлаб ёнғинларни ўчиришда бевосита қатнашдим. Ҳозир ёш ҳабий хизматчиларни кўриб ўша даврлар кўз олдимга келди. Биз ёши улуғлар кўпни кўрган инсонлар сифатида ибрат намунаси кўрсатиб, ёшларга тўғри йўл кўрсатсак, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласак, соҳа янада ривож топишига ишонаман.

Тадбир баҳонасида хонадон соҳибига озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда есдалик совғалари ҳадя қилинди. Ботир Мамашукуров ўзининг ҳаётий ўгитлари, панд-насиҳатларини шогирдлари билан ўртоқлашди. Навбатдаги манзил эса Шароф Рашидов туманида истиқомат қилаётган соҳа фахрийси Нуриддин Оловиддиновнинг хонадони бўлди.

– Юртимизда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни ҳар куни кузатиб бораман, – дейди у. – Муҳтарам Президентимизнинг жойларга ташрифлари чоғида ҳар гал кекса авлод вакиллари билан учрашиб, нуронийларнинг шунчаки дуогуй эмас, аксинча, жамият ҳаётида фаол иштирок этадиган қатлам бўлиши кераклиги ҳақидаги гаплари менга шижоат бағишлайди. Айни пайтда маҳалламизда ташкил этилган “Кексалар маслаҳати” гуруҳи аъзосиман ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларга имкон қадар ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиляпман.

Шу куни соҳа фахрийлари кўрсатилган эътибор ва ғамхўрлик учун тадбир ташкилотчиларидан миннатдор бўлишди, ходимларнинг касб-корларига барака тилаб, хайрли ишларини бардавом бўлишига ишонч билдириишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!