» » Жиззахда ички ишлар фахрийлари ҳолидан хабар олинди

Жиззахда ички ишлар фахрийлари ҳолидан хабар олинди

26 декабрь 2018 г 2 741 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Камолиддин Акбаров бошчилигидаги бир гуруҳ ходимлар Янги йил байрами муносабати билан фахрийлар ҳолидан хабар олишди.

Жумладан, истефодаги сержантлар - Жиззах шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 50-уй, 16-хонадонда яшовчи Рауф Ҳусаинов ҳамда Иттифоқ маҳалласи, 7-уй, 10-хонадонда истиқомат қилувчи Сафар Эшмирзаевлар билан учрашиб, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғалари топширишди.

- Қутлуғ айём арафасида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан кўрсатилган ғамхўрлик кўнглимизни тоғдек кўтарди, - дейди Сафар Эшмирзаев. - Эл тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш борасидаги камтарона фаолиятимиз давлатимиз, халқимиз, ҳамкасбларимизнинг доимий эътиборида эканлигидан қувончдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни, жумладан, жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўлида куну тун жонини аямасдан хизмат қилаётган ички ишлар ходимларини Янги йил билан чин дилдан табриклайман.

Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Шароф Рашидов тумани, "Гандумтош” ҚФЙ, Дарёбўйи кўчасида яшовчи, истеъфодаги подполковник Исоқжон Исматовнинг хонадонида ҳам бўлишди. Байрам совғалари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида яшовчи фахрийларга тарқатилмоқда.

Жиззах вилоятит ИИБ ахборот мультимедиа гуруҳи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!