Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда "Кексалар ҳафталиги" доирасида нуронийлар ҳолидан хабар олинди
08 октябрь 2021 г 720 Комментарии: 0
Жорий ҳафтада “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида бўлиб ўтаётган “Кексалар ҳафталиги” доирасидаги тадбирлар Янгиобод туманининг барча маҳаллаларида юқори савияда бўлиб ўтмоқда.
Янгиобод ШФЙда бўлиб ўтган тадбирлар доирасида маҳалла мутасаддилари, депутатлар, тиббиёт ходимлари ҳамда тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимлари томонидан кекса нуронийлар ҳолидан хабар олинди.
Жумладан, Сайдон кўчасида истиқомат қилувчи ёшга доир пенсионер Х.Низомиддинов ҳамда Дўстлик кўчасида истиқомат қилувчи ёшга доир пенсионер О.Ибрагимова хонадонларига ташриф буюришиб, уларга ҳомий ташкилотларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари, совға-саломлар ҳамда дори-дармон воситалари берилди.
Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан уларнинг соғликлари ҳам текширилиб, керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Ташрифлар давомида кўнгилли ёшлар томонидан кексаларнинг уй юмушларида ёрдамлар ҳам кўрсатилди.
Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!