» » Янгиобод тумандаги ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда

Янгиобод тумандаги ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда

24 сентябрь 2021 г 528 Комментарии: 0

Янгиобод туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан тумандаги ўзгалар парваришига мухтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлар доимий назоратга олиниб, уларга турли кўринишдаги ижтимоий хизматлар  кўрсатиб келинмоқда.

Хусусан, Баландчақир МФЙда яшовчи 1957 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони Б.Исроилов ҳамда Хўжамушкент ҚФЙда яшовчи 1945 йилда туғилган, ёшга доир пенсионер К.Мавлоновалар катталар ногиронлик аравачаси, Баландчақир МФй, Мўғол қишлоғида яшовчи ёшга доир пенсионер Б.Донаева эса эшитиш мосламаси билан таъминланди.

Бундан ташқари, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи бўлган ёлғиз кекса ва ногиронларга 11 турдаги озиқ маҳсулотлари, 8 турдаги санитария-гигиена воситалари ҳамда дори-дармон етказиб берилди.

Янгиобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!