» » Тиббиёт ходимларининг касб байрами куни Ш.Рашидов туманида соҳа ходимларига унутилмас кун бўлди

Тиббиёт ходимларининг касб байрами куни Ш.Рашидов туманида соҳа ходимларига унутилмас кун бўлди

09 ноябрь 2019 г 1 220 Комментарии: 0

Шароф Рашидов туманида ногиронлиги бўлган оғир ижтимоий шароитда яшовчи аёлларга ногиронлик аравачаси ҳамда эшитиш мосламаси топширилди.

Тадбирда ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Мухторова, туман ҳокими ўринбосарлари М.Эргашев, Н.Мавланова ҳамда туман тиббий ижтимоий хизматлар шўбаси масъул ходимлари иштирок этишди. 

Улар томонидан тумандаги ногиронлиги бўлган оғир ижтимоий шароитда яшовчи аёлларнинг 10 нафарига ногиронлик аравачаси, 5 нафарига эшитиш мосламаси топширилди.

Шунингдек, тумандаги "Раваллиқ" маҳалласидаги Тиббиёт ходимларининг касб байрами муносабати билан Юқимли касалликлар шифохонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда туман ҳокими М.Холбутаев иштирок этди.

  Ш.Рашидов туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!