» » Ғаллаоролда “Уч авлод учрашуви” анъанаси давом этмоқда

Ғаллаоролда “Уч авлод учрашуви” анъанаси давом этмоқда

31 май 2023 г 306 Комментарии: 0

Ғаллаорол туманининг Олимлар маҳалласида ёш авлодни Ватанга мухаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга йўналтирилган “Уч авлод” учрашуви ўтказилди.
Тадбирда тумандаги эл юрт ўртасида ҳурмат эътиборга эга нуроний отахонлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида турли хил лавозим ва соҳаларда фидойилик билан меҳнат қилган ёши улуғ нуронийларимиз ёшлик давридаги қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нуронийлик пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз фикрларини билдиришиб ёшларга маслаҳатлар беришди.
Учрашув якунида ёшлар томонидан тадбир иштирокчилари учун ёшлик, бахтли болалик ва ватанни мадҳ этувчи бадиий концерт дастури намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!